Ўзбекистон Ҳиндистон билан ҳамкорликда коронавирус вакцинасини яратиши мумкин

27 январь куни Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов Ҳиндистон Кимё саноати, ўғитлар ва фармацевтика давлат вазири Мансух Мандавия билан учрашди.
Учрашувда коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон ва Ҳиндистон тиббиёт ва фармацевтика муассасалари ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик алоқалари эътироф этилди.
Ҳиндистондаги вакцина ишлаб чиқариш бўйича мавжуд улкан салоҳиятни назарда тутган ҳолда, икки мамлакат тегишли муассасалари ўртасида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада етакчи ҳинд компаниялари ҳамкорликка тайёр эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳолати ва истиқболдаги режалар ҳам таҳлил қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter