Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Ҳиндистон: Адлия вазирликлари Ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон — Ҳиндистон: Адлия вазирликлари Ҳамкорлик меморандумини имзолади

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида турли соҳаларда ҳамкорликка оид 20 та ҳужжат имзоланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси ҳуқуқ ва адлия вазирлиги ўртасида 1 октябрь куни Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Меморандумдан кўзланган мақсад халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва меъёрларига мувофиқ ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек икки ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва тажриба алмашишни йўлга қўйишдан иборат.

Меморандумга мувофиқ ҳамкорлик икки мамлакатнинг тегишли қонунлари ва ҳуқуқ тизими, ҳуқуқ ижодкорлиги, арбитраж ва медиация соҳасида ахборот ва юридик хизматлар кўрсатишда тажриба алмашиш, шунингдек ҳуқуқ ва адлия соҳасида олим ва экспертлар алмашинувидан иборат.

Шунингдек, Меморандумда конференция, семинар, лекциялар, амалий машғулот ҳамда қўшма тадқиқотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Меморандум икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, икки мамлакат вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳасида самарали ҳамкорлик учун ҳуқуқий замин яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг