Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликка муносабат билдирди

Ўзбекистон ТИВ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескин вазиятга муносабат билдирди.
Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатмоқда.
"Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз.
Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 7 май кечаси Ҳиндистон Покистонга зарбалар берди. Натижада ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter