Ўзбекистон чемпиони «Спартак» (Москва) билан ўртоқлик ўйини ўтказади
Бирлашган Араб Амирликлари катта футбол билан яшамоқда — Осиё кубоги ўйинлари авжига чиқиб боряпти. Бу, биринчидан.
Иккинчидан, шимолий ўлкаларнинг кўплаб клублари ҳам қишда иқлими мўътадил, стадионлари аъло даражадаги, хуллас, барча шароитларга эга амирликларга оқиб келмоқда. Масалан, Спартак (Москва), масалан, Локомотив (Тошкент).
Москваликлар расмий сайти ёзишича, Дубайда 16 январь куни «Спартак» Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Бу хабар Осиё ўйинлари баҳона амирликларда юрган юртдошларимизни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter