Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.
Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.
Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган. Улар орасида мамлакатда камбағалликни қисқартириш, соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш, сифатли таълим билан таъминлаш ва бошқалар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter