Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон АҚШдан «Женсон-Вэник» тузатишини бекор қилишни сўрамоқда

Ўзбекистон АҚШдан «Женсон-Вэник» тузатишини бекор қилишни сўрамоқда

Ўзбекистон Сенати АҚШ конгресменларининг Ўзбекистон учун «Женсон-Вэник» тузатишини бекор қилишига умид билдирмоқда.

«АҚШ конгресменлари Ўзбекистонга нисбатан «Женсон-Вэник» тузатишини бекор қилишда ҳамкорликка тайёрлигини билдиришди», дейилади хабарда.

Лекин АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблумнинг баёнотига кўра, агар Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлса, «Женсон-Вэник» тузатиши бекор бўлади.

Жексон-Вэник тузатиши нима?

1974 йилда АҚШ конгресменлари Генри Жексон ва Чарльз Вэник «АҚШ савдоси тўғрисида»ги қонунга тузатиш киритишган. Бу тузатишга кўра, Америка эмиграция чекланган ва инсон ҳуқуқлари поймол бўлаётган давлатларга савдо бўйича чеклов қўяди.

Бу тузатиш асосан СССР давлатлари учун ишлаб чиқилган санкция бўлиб, 2006 йилда Украина ва 2012 йилда Россияга нисбатан бекор қилинган. Ҳозир Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон учун ўз кучини йўқотмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг