Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми ҳовлиларда яшаши очиқланди
Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2022 йилда мамлакатимизда уй хўжаликларининг яшаши бўйича уй-жой турлари:
— алоҳида уй (хусусий ҳовли) – 84,8 фоиз;
— кўп квартирали уйлар – 14,4 фоиз;
— бошқа турдаги уй-жойлар – 0,8 фоиз.
Аввалроқ 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 млн 197 минг 781 кишини ташкил этгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter