Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон-2035»: Дунёнинг 100 дан ортиқ экспертлари Тошкентда жамланади

«Ўзбекистон-2035»: Дунёнинг 100 дан ортиқ экспертлари Тошкентда жамланади

Шу йилнинг 5-6 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Буюк Келажак» ХННТ томонидан ташкил этилаётган «Ўзбекистон-2035» иккинчи халқаро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Буюк Келажак» ХННТ матбуот хизмати хабар берди.

Форумда «Буюк Келажак» кенгаши экспертлари 2035 йилгача Ўзбекистоннинг узоқ муддатли Ривожланиш стратегияси концепцияси лойиҳасининг муҳим иқтисодий ва сиёсий йўналишлари тақдимоти билан эксклюзив ҳисоботлар қилишади. Концепция лойиҳаси муҳокамасида депутатлар, давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Биринчи куни форумнинг асосий тадбири бўлган умумий ялпи сессияси ўтказилиб, унда Ўзбекистоннинг 2035 йилгача бўлган Ривожланиш стратегияси концепцияси лойиҳасининг асосий йўналишлари тақдим этилади.

Сўнг, форум иштирокчилари стратегиянинг асосий йўналишларини батафсил муҳокама қилиш учун бир қатор ишчи гуруҳларига бўлинади.

Иккинчи куни барча иштирокчиларнинг якуний йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилиб, унда форум якунлари сарҳисоб қилинади. Сўнг якуний материаллар жамланади ва қабул қилинган таклифлар билан тўлдирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг