Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” илк бор лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилди

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” илк бор лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилди

Жорий йил 1 июн куни Фанлар академиясида янгиланган ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида илк бор чоп этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”нинг тақдимоти ўтказилди.

Изоҳли луғат 6 жилддан иборат бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида кенг истеъмолда бўлган 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмалари, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид терминлар, бир неча шевада қўлланадиган сўзлар, баъзи тарихий ва эскирган атамаларни қамраб олган ва унга 5 000 га яқин янги сўз киритилган.

Изоҳли луғатнинг дастлабки жилдларини тайёрлашда марҳум олимлар – академик Азим Ҳожиев, академик Тўра Мирзаев, академик Эрнис Бегматов бевосита иштирок этган.

Шунингдек, ушбу лойиҳада филология фанлари доктори профессорлар Низомиддин Маҳмудов (раҳбар), Ёрқин Одилов, Дурдона Худойберганова ҳамда филология фанлари номзодлари Абдуваҳоб Мадвалиев, Феруза Мусаева, шунингдек, тажрибали муҳаррирлар, мусаҳҳиҳлар ва бошқа мутахассислар иштирок этди.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, изоҳли луғатнинг тақдимот тадбирларини барча вилоятда ўтказиш режа қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг