Ўзбек қизлари осмонга нанойўлдош учиришди
8 май куни UniSat таълим (Uni – UNICEF, Sat – сунъий йўлдош) дастури иштирокчилари стратосферага ўзлари ясаган ултразамонавий нанойўлдошни учирган. Ўзгидромет мутахассислари кўмагида қизлар энди тўпланган метеорологик маълумотларни таҳлил қиладилар.
Навоий вилояти ўзининг мос ландшафти, ундаги кўплаб инновацион ва технологик лойиҳалар амалга оширилаётгани туфайли учириш майдони сифатида танланган. Бу ҳақда UNICEF ахборот хизмати хабар бермоқда.
Парвоз аэронавигация хизматлари мутахассислари назорати остида бўлиб ўтган, чунки кўрсатмаларга кўра, учириш жойи устида самолётлар парвози учун осмонни «ёпиш» талаб этилади. Нанойўлдош стратосферада тахминан 2 соат бўлган ва 11,6 км. баландликка кўтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter