Ўзбек киноси «Оскар»га даъвогарлик қилмоқда
Режиссёр ва сценарийчи Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» филми «Оскар» киномукофоти номзодларининг кенгайтирилган рўйхатига киритилди.
Ушбу кино «Чет тилидаги энг яхши бадиий филм» номинациясига қўйилган. Бундан ташқари, бу номинацияда 93 та давлатдан ҳам картиналар топширилган.
«Фариданинг икки минг қўшиғи» филми 2020 йилда суратга олинган бўлиб, унда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда бўлиб ўтган сиёсий воқеалар бир оила мисолида очиб берилади.
Ушбу филм ўтган йили МДҲ давлатлари ўртасида ўтадиган «Московская премьера» танловида гран-прини қўлга киритган. Бу йил мартда эса Осиё киноси бутунжаҳон фестивалида мухлисларга ёққан энг яхши филм бўлган.
«Оскар» мукофотининг қисқартирилган номзодлар рўйхати 21 декабрда эълон қилинади. 94-марта ўтказиладиган маросим эса 2022 йил 8 февралда бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter