Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек ҳарбийлари денгиз сатҳидан 3000 метр баланд тоғда мураккаб машғулотлар ўтказди (фото+видео)

Ўзбек ҳарбийлари денгиз сатҳидан 3000 метр баланд тоғда мураккаб машғулотлар ўтказди (фото+видео)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув машқлари марказида навбатдаги 45 кунлик ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Угом-Чотқол тоғ тизмасида ўтказилган амалий машқларда кундузи ҳарорат 4-6 даража совуқ, тунгги пайтларда эса 20  градусгача пасайди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар чанғи ва отиш тайёргарлиги, тоғли ҳудудда дарё, жарлик, қоялар ва шу каби тўсиқлардан ошиб ўтишда бир қатор усул ва услублардан фойдаланишди. Йиғин давомида улар табиий тоғ тўсиқларидан ўтиш машқини бажарди.

Денгиз сатҳидан 2500-3000 метр баланликдаги тоғ чўққиларида шартли қуролланган жангарилар гуруҳини аниқлаш ва йўқ қилиш мавзусида тактик ўқувлари ўтказилди. 

Таъкидлаш керакки, ушбу машғулотлар бўлинмалар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнингўта мураккабвазиятлардаяшовчанлик кўникмалари ҳамда жанговар шайлигини мунтазам ошириб боришга хизмат қилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг