Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек ҳарбийлари 2 минг метр баландликдаги тоғда марафон ўтказдилар (фото)

Ўзбек ҳарбийлари 2 минг метр баландликдаги тоғда марафон ўтказдилар (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармаси томонидан Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўртасида Наврўз байрамига бағишланган «Скайранинг» (Тоққа югуриш) бўйича марафон ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази мезбонлиги остида ўтказилган марафонда 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар қатнашиб, Бўстонлиқ туманининг Галавасой-Билдирсой-Чимёнтоғининг сўқмоқ йўллари, қорли қияликлар ва тошли қоялар бўйлаб Кичик Чимён чўққисигача (2090 м.) тоғ ҳудудларида 21 километр масофага югуришди.

Мутахассислар томонидан танланган ушбу йўналишнинг денгиз сатҳидан ўртача  баландлиги 1700 метрни ва тушиб чиқиши 1100 метрни ташкил этиб, марафон иштирокчиларигатоғ тайёргарлиги бўйича ўз кўникмалари ва жисмоний тайёргарлигини синаб кўришга хизмат қилди.

Таъкидлаш керакки, тоғнинг ўзига хос рельефи ва инжиқ об-ҳаво шароитига қарамай ҳарбий хизматчиларўз ҳарбий бўлинмаларишарафини ҳимоя қилишда соғлом рақобат ва муносиб беллашув олиб боришди.

Марафон якунига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси Арман Қуролов 1 соату 46 дақиқа натижа билан 1-ўринни эгаллади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг