Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда тарихий ғалаба нишонланмоқда

Озарбайжонда тарихий ғалаба нишонланмоқда

Бугун, 8 ноябрь куни Озарбайжонда муҳим сана – Зафар куни байрам қилинмоқда. Мазкур сана Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети тиклангани билан тарихий аҳамиятга эга.

Президент Илҳом Алиев байрам муносабати билан ижтимоий тармоқда чоп этган қутлов суратида ҳам мамлакатнинг қарийб 30 йил давомида кемтик бўлган жуғрофий-сиёсий харитаси тўла-тўкис шаклда акс этганини кўриш мумкин.

Озарбайжон қуролли кучлари 2020 йил 27 сентябрь куни бошланган ва 44 кун давом этган уруш якунида чорак асрдан зиёд ишғол остида бўлган Қорабоғдаги шаҳар ва қишлоқларини қайтариб олди. Озарбайжонликлар Улуғ Ватан муҳорабаси деб атайдиган жанг якунида, 8 ноябрь куни Қорабоғнинг тарихий-маданий пойтахти Шуша шаҳри ҳам озод қилинди. Айнан Шуша қайтариб олинган сана Зафар куни деб эълон қилингани мазкур шаҳарнинг мамлакат тарихи ва тадрижида қанчалик муҳим ўрин тутишини кўрсатади.

Жорий йил 19 сентябрь куни Озарбайжон қуролли кучлари ўтказган аксилтеррор амалиёти якунида эса тан олинмаган «Тоғли Қорабоғ республикаси» узил-кесил тугатилди ва мамлакат ҳудудий яхлитлиги тўла-тўкис тикланди

Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев Қорабоғ маркази Хонкендида мамлакат байроғини кўтариши билан 30 йиллик можарога нуқта қўйилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон қардошлик ва биродарлик рамзи сифатида ишғолдан озод қилинган Қорабоғ заминига замонавий мактаб туҳфа қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг