«Ойша хола исмли ЙПХ ходими»: воқеа аслида қандай бўлганди?
Ижтимоий тармоқда «Ойша хола исмли ЙПХ ходими» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди.
Жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ф.Мавлонов Қуйичирчиқ туманида хизмат олиб бораётган вақтида меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида «Ласетти» русумли автомобилни тўхтатган. Текширув жараёнида ҳайдовчи 2004 йил туғилган А.А.нинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлиги (ёши тўғри келмаслиги) аниқланган.
Ходим маъмурий баённома расмийлаштириб, автомобилни жарима майдонига юборилишини айтгандан сўнг ҳайдовчи ходимга нисбатан фаол қаршилик кўрсатган ва видео тасвирга олишни бошлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter