Маош оз бўлса полициячилар ҳам иш ташлайди — Болгария
Болгария пойтахтида, ички ишлар вазирлиги биноси олдида уч мингдан ортиқ полиция ходими иш ташлаш умуммиллий акциясини ўтказишди. Намойишга «фуқаро кийими»да келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари маошни 30 фоизга оширишни талаб қилишди. Бу ҳақда 29 ноябрь куни «News.bg» хабар берди.
Касаба уюшмаси баёнотига кўра, ИИВ ходимлари коронавирусга қарши курашда фронтнинг энг олдинги чизиқларида жонбозлик кўрсатишяпти. Жамоат тартибини сақлашдан ташқари, оғир касалларни шифохоналарга етказаётганлар ҳам шу фидойилар.
Тўғри, аввалроқ парламент депутатлари полициячиларнинг маошларини оширишга овоз беришганди, бироқ 30 фоиз эмас — 15 фоизга.
Маълумот берилишича, ҳозирги кунда Болгарияда полиция ходимининг маоши ўртача 500 еврони ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter