Овозга қараб ёлғонни аниқлаш мумкин — ғаройиб тизим ишлаб чиқилди
Россиялик муҳандислар дунёда биринчи бўлиб овозга қараб ёлғонни ростдан ажратиб берувчи онлайн тизимни ишлаб чиқишди, деб ёзмоқда «Известия».
RiskControl тизими саволларга берилган жавоблар ҳаққонийлигини аниқлашда ҳаммага маълум тамойилга асосланади: киши ёлғон сўзлаётганида стресс ҳолатига тушади. Шундай саволлар бериш керакки, уларга қайтариладиган жавоблар «ҳа» ёки «йўқ» бўлсин.
Тизим биринчи босқичда одамнинг эмоционал нейтрал овоз намунасини олиш учун назорат саволларини беради, кейин эса улар билан навбатдаги (ҳақиқий) саволларнинг жавобларини таққослайди.
«Бизни энг ажаблантиргани синовда қатнашаётган одам «ҳа» дея жавоб қайтарганида унинг овоз частоталари спектри худди «йўқ» дейилгандаги каби ёлғон аломатини намойиш этиши бўлди. Бу аломат деярли ҳар сафар ёлғондан дарак беради», — деди «Фора дижитал» компаниясининг фан ишлари бўйича директори Максим Конобеевский.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter