ОТМларга киришда имтиёз бериладиган тоифалар маълум қилинди (рўйхат)
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали ОТМларга киришда имтиёз бериладиган тоифаларни эслатиб ўтди.
Унга кўра, қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:
-Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
-халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
- Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
-«Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари;
- «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;
- тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;
- Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;
- «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
- тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;
- Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
- чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;
- ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;
- ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter