Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган ҳафтада 2000 нафарга яқин пиёниста ҳайдовчи аниқланди

Ўтган ҳафтада 2000 нафарга яқин пиёниста ҳайдовчи аниқланди

Фото: «Днепр Час»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати хабарига кўра, 12-18 февраль кунлари республика автомобиль йўлларида 134 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Уларда 139 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Бу кўрсаткич 5-11 февраль кунлари 120 тани ташкил этиб, жароҳатланганлар сони 113 нафар эди.

Хабарда келтирилишича, ўтган ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 88 минг 730 қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 44 минг 806 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади. Жумладан, 1 минг 872 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 13 минг 313 ҳолатда белгиланган тезлик талаблари бузилган, 1 минг 258 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг