Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева уруш чангалидан олиб келинган болакайлар ҳолидан хабар олди (фото)

Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева уруш чангалидан олиб келинган болакайлар ҳолидан хабар олди (фото)

Фото: Отабек Умаровнинг телеграм канали

 Бу ҳақда Отабек Умаров ўзининг телеграмдаги каналида хабар берди.

«Президентимиз @shmirziyoyevнинг қатъий иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан Ироқ ва Суриядаги уруш чангалидан олиб келинган болакайлар энди хавфсиз жойда. ⠀⠀

Аёлим билан улар ҳолидан хабар олиб келдик. Бунга бир неча кун бўлганига қарамай, хаёлим ўша кунга қайта-қайта олиб кетяпти. Болакайларнинг жажжи қўлларидан ушлаб, кўзларига боққанда поклик, меҳр-муҳаббат, нур кўрасан ва тушунолмайсан киши — нима учун биз, катталар дунёдаги ёвузликни тўхтата олмаймиз, нима учун ҳамон атрофимизда ўқ овозлари эшитилмоқда...⠀⠀

Боланинг бегонаси бўлмайди. Бу ёруғ оламдаги гўдакларнинг барчаси бизнинг фарзандимиз. Уларнинг табассуми ва кўз ёшлари, қувончи ва қайғуси, бугуни ва эртанги келажаги учун ҳам барчамиз жавобгармиз», деб ёзади у.

Фото: Отабек Умаровнинг телеграм канали
Фото: Отабек Умаровнинг телеграм канали

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига кўра, «Меҳр» операцияси доирасида Сурия ва Ироқ ҳудудидан аввалига 156 нафар, сўнг 64 нафар оғир шароитда қолаётган аёллар ва болалар Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг