Отабек Умаров Ҳабиб Нурмагомедов билан машғулот ўтказди
Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбари Отабек Умаров шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган таниқли аралаш жанг санъати устаси, россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашгани ва биргаликда машғулот ўтказгани ҳақида ёзди.
«У билан бирга befituz залида ҳамюртларимиз билан биргаликда машғулот ўтказдик, улар ажойиб инсон билан мулоқот қилишга муяссар бўлдилар.
У ўзининг машҳурлигига қарамай ниҳоятда камтар ва самимий инсон экан.
Ҳабибнинг спортда эришган юксак натижаларида отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг катта ҳиссаси бор.
У ўғлига спортнинг илк сирларини ўргатган ва ўзига бўлган ишончни уйғота олган. Ҳабиб ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна», деб ёзиб қолдирган Отабек Умаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter