Ота-онаси ва укасидан айрилган ўзбекистонлик ўсмирнинг аҳволи оғир
Уралск-Атирау трассасида содир бўлган ҳалокатли ЙТҲда жабрланган 15 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги трассада содир бўлган ҳалокатли ЙТҲдан сўнг Оқжайиқ туман касалхонасига етказилган ўзбекистонлик ўсмир жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Операциядан сўнг шифокорлар беморнинг аҳволини барқарор ва оғир деб баҳолашмоқда. Ўсмирга зарурий муолажалар кўрсатилмоқда, дея хабар қилди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.
Эслатиб ўтамиз, 20 январ куни Қозоғистоннинг Оқжайиқ туманидан ўтган Уралск-Атирау трассасида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Ўзбекистонлик 41 ёшли фуқаро бошқарувидаги Mazda CX-7 автомашинасида юк машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида Мазда СХ-7 ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи – 1984 йилда туғилган аёл ва 2012 йилда туғилган бола воқеа жойида вафот этган. Уларнинг барчаси бир оиланинг аъзоси бўлган. Оиланинг фақат 15 ёшли фарзанди омон қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter