Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота ўлим ёқасидаги ўғли учун янги дори ишлаб чиқишга муваффақ бўлди

Ота ўлим ёқасидаги ўғли учун янги дори ишлаб чиқишга муваффақ бўлди

Хитойда ўлим хавфи мавжуд бўлган Менкес касаллиги билан оғриган боланинг отаси мустақил равишда ўғлига дори яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда South China Morning Post маълум қилди.

Ушбу касаллик ўсишнинг секинлашишига, асаб тизимининг анормалликларига ва сочларнинг ўзига хос буралиб ўсишига олиб келади, шунинг учун Менкес касаллиги «жингалак соч касаллиги» деб ҳам аталади.

Бундай патологиялар инсон танасида мис транспортированиясининг бузилиши натижасида пайдо бўлади - бу касалликка чалинган болалар бир неча йилдан ортиқ яшамайдилар.

«Биз болани секин ривожлангани учун шифокорга кўрсатдик. Тўлиқ генетик текширувдан ўтиш учун ундан намуна олинди ва у хасталик аниқланди. Мен барча умидларим йўққа чиққанини ҳис қилдим, лекин таслим бўлолмадим. Қандай қилиб инсон ўз фарзандидан осонлик билан воз кечиши мумкин?» - дейди боланинг отаси Сюй Вэй (Xu Wei).

30 ёшли эркак, боласида касаллик борлигини билиб, аввал уни даволаш учун ҳар хил ечимларни топишга уринган, аммо бошқа йўл тополмай, ўзи экспериментал мис гистидин кислотаси дори-аминони синтез қила олган.

Шундай қилиб, хитойлик ота фақат ўрта маълумотга эга бўлган ҳолда, университетда умумий курсларга ўқишга киришади ва шу орқали у фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва сифат назоратини таъминлашни ўрганади. У яратган препаратнинг саноат ишлаб чиқаришининг юқори мураккаблиги ва қимматлиги туфайли уни уйда ишлаб чиқаришга қарор қилади.

Биринчидан, у препаратни каламушларда, кейин ўзида синаб кўрган ва шундан кейингина ўғлига берган. Текширув шуни кўрсатдики, дори ўғлининг қисман тузалишига ёрдам берди. У тирик қолди, лекин ҳаракатланишга ва гапиришга қийналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг