Оскар Табарес Ўзбекистон билан ўйин ҳақида: «Бу бир машғулот эди»
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес Ўзбекистон терма жамоаси устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
«Бундай ўйинлардаги натижалардан олинадиган хулосалар нисбий аҳамиятга эга. Энг муҳими — барча ўйинчилар учрашувни жароҳатсиз, соғ-саломат якунлагани.
Ҳар бир футболчининг ҳаракатига алоҳида тўхталмоқчи эмасман. Кўрдикки, кимнингдир ўйини яхши чиқди, кимдадир унчалик эмас.
Бу — биз учун навбатдаги тайёргарлик босқичи эди. Қўлга киритилган натижа, мухлислар билан хайрлашув — ҳаммаси ажойиб бўлди.
Ўзбекистон билан ўйин биз учун яна бир машғулот эди. Фақатгина футболчиларнинг формасини яхшилашга қаратилган жиддий машғулот. Биз энди жаҳон кубоги учун курашни бошлаймиз», — деди Табарес.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter