Осиё ўйинлари. Барно Мирзаева куннинг бешинчи медалини тақдим этди

Индонезияда Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтмоқда.
Бироз аввал каратэчимиз Барно Мирзаева бронза медали учун жангда таиландлик Арм Суккиауни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Барно Мирзаева Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги мусобақаларда оғир атлетикачимиз Омадой Отақўзиева кумуш медал совриндорига айланди. 17 ёшли спортчимиз Абдумалик Салимов ҳамда бронза медали соҳиби бўлди. Каратэ WKF бўйича -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Садриддин Сайматов ҳам Осиё ўйинларини медалини қўлга киритди.
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов эса Осиё ўйинларининг янги рекордини ўрнатган ҳолда чемпион бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter