Осиё ўйинлари. Жасурбек Латипов ғалаба билан бошлади

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида -52 кг вазн тоифасида жанг ўтказган Жасурбек Латипов чорак финалга йўл олди. У хитойлик Жиангуа Хуни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун, шунингдек, 60 кг вазн тоифасидаги Шунқор Абдурасулов ҳам нимчорак финал жангини ўтказади. У филиппинлик Жеймс Палистега қарши рингга чиқади.
-69 кг вазн тоифасида эса Бобоусмон Батуров нимчорак финалда хитойлик Қионг Маимаититу Эрсун билан жанг қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter