Осиё ўйинлари. 17 ёшли спортчимиз бронза медали соҳиби бўлди

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида пенчак силат бўйича -65 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Салимов ярим финалга қадар етиб келди.
Бу баҳсда у индонезиялик Иқбол Пратамага мағлуб бўлди ва бронза медали соҳиби бўлди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 23тага (5 та олтин, 10 та кумуш ва 8 та бронза) етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter