Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ортингизда Президент турибди» — Шавкат Мирзиёев ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди (видео)

«Ортингизда Президент турибди» — Шавкат Мирзиёев ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди (видео)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифи доирасида Риштон халқаро кулолчилик марказида ОАВ ходимлари билан 15 дақиқа жонли мулоқот қилди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова хабар берди.

«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман», — деган Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг