Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Орландо аэропортида «Delta Air Line» самолётида ёнғин: 280 дан ортиқ йўловчи эвакуация қилинди

Орландо аэропортида «Delta Air Line» самолётида ёнғин: 280 дан ортиқ йўловчи эвакуация қилинди

Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Орландо халқаро аэропортида «Delta Air Line» авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётида ёнғин чиқди. Самолёт ҳаракатланишга тайёрланаётган пайтда двигателлардан бирида олов чиққан.

Федерал Авиация Маъмурияти (FAA) маълум қилишича, «Delta Air Line» 1213 рейси соат 11:15 да Атлантага учиш учун гейтдан орқага сурилаётган пайтда самолётнинг орқа қисмида жойлашган двигателлардан бирида ёнғин юзага келган. Йўловчилар шошилинч тўсинлар орқали эвакуация қилинган.

Орландо аэропорти матбуот котиби билдиришича:

«Ёнғин назорат остига олинди ва ўчирилди. Ҳозирда ёнғинга қарши хизмат ходимлари ҳодиса жойида.»

«Delta Air Line» эса қуйидагича изоҳ берди:

«Йўловчиларнинг ҳамкорлиги учун миннатдормиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз. Хавфсизлик биз учун энг муҳим масала ҳисобланади. Йўловчиларни манзилга етказиш учун қўшимча самолётлар тайёрланмоқда.»

FAA мазкур ҳолат юзасидан расмий тергов бошлаган. «Delta Air Line» техник мутахассислари эса самолётни тўлиқ текширувдан ўтказади.

Маълумот учун, «Delta Air Line»да аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар рўй берган

2024 йил февралда: Торонто аэропортида об-ҳаво туфайли самолёт ағдарилиб кетган, 21 киши жароҳат олган.

2024 йил январда: Атлантада рейс учишни тўхтатган ва 200 га яқин йўловчи эвакуация қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг