Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оқтўбе фожиаси» бўйича иш судга оширилди

«Оқтўбе фожиаси» бўйича иш судга оширилди

Фото: Қозоғистон ФВВ

Оқтўбе вилоятида юз берган, 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлишига олиб келган автобус ёнғини бўйича жиноий иш судга оширилди. Бу ҳақда «Sputnik» нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, бу ишда 5 киши айбдор деб тан олинган, шулардан 3 нафари автобус ҳайдовчиси ва икки нафари «Азия транзит сервис» компанияси ишчиси.

Компания автобусларни рейсдан олдин кўрикдан ўтказиш мажбуриятини олган бўлган.

Автобуслар ҳайдовчиларига нисбатан суд санкцияси билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган, компания раҳбари ва механигига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Автобус ҳайдовчиси қамоққа олиш эҳтиёт чораси билан халқаро қидирувга берилган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Чимкент-Самара автотрассасида ичида 57 киши бўлган автобус ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида 52 нафар киши ҳалок бўлган, 3 нафар қозоғистонлик ва 2 нафар ўзбекистонлик фуқаро омон қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг