Ўмонда янги султон сайланди
Ўмон султони Қобус бин Саид вафот этганидан сўнг мамлакатга янги султон сайланди, бу ҳақда «Al Watan Oman» нашри хабар берди.
80 ёшли Қобус бин Саиддан тахт вориси қолмаганди.
Бугун, 11 январь куни берилган хабарга кўра, мамлакат маданият ва миллий мерос вазири Ҳайсам бин Тариқ ал-Саид Ўмон султони этиб сайланган.
Ҳайсам бин Тариқ ал-Саид Ўмон Кенгаши (парламент тоифасидаги икки палатали орган)да қасамёд қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter