Олтин Ўрда хазинасини юмронқозиқ топиб олди
Селитренск қўрғонида археологлар билан ғаройиб ҳодиса содир бўлди. «Российская газета» ёзишича, улар бу ерда — XIII-XV асрларда Олтин Ўрда пойтахти бўлган Сарой шаҳри ўрнида қазилма ишларини олиб боришаётган эди.
Археологлар юмронқозиқ ер юзасига чиқариб ташлаган кумуш тангаларни тасодифан топиб олишди. Афтидан тангалар юмронқозиққа ер остида «қазиш ишлари»ни олиб боришда халақит берган.
Тангаларни кўрган археологлар айни шу жойни қазишга киришдилар ва бутун бошли хазинага дуч келишди.
Олимларнинг тахминига кўра, тангалар каноп халтачада сақланган, вақтлар ўтиб, мато чириб битган — тангаларнинг бир жойда тўпланиб қолишига сабаб шу.
— Бу хазина бизга ўрта асрлар тангалар зарб этиш технологияси ҳамда Олтин Ўрда пул айланиш тизими ҳақида кўп маълумотлар беради, — дейишди археологик экспедиция аъзолари — Марийск давлат университети олимлари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter