Олмаотадаги метро ва автобуслар одатий иш тартибига қайтмоқда
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 1 июндан жамоат транспорти олдинги иш тартибига қайтмоқда. Бу ҳақда «Zakon.kz» бугун хабар берди.
1 июндан Олмаотадаги жамоат транспорти, хусусан, метрополитен эрталабки соат 6:00 дан кечки соат 23:00 гача ишлай бошлайди. Шунингдек, шаҳарга қатновчи автобуслар фаолияти ҳам тикланяпти.
Шаҳарда карантин давом этяпти, шу боис фуқаролардан санитария талабларига риоя қилган ҳолда тиббий ниқоб тақиб юриш сўраляпти.
Маълумот учун: айни пайтга келиб Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони 11308 нафарга етди. Шундан 5404 нафари соғайиб кетган, қурбонлар — 41 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter