Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаотада кучли зилзила юз берди

Олмаотада кучли зилзила юз берди

Бугун соат 11:22 да Олмаота аҳолиси кучли зилзилани ҳис қилди. Бутун шаҳар бўйлаб сиреналар ишлай бошлаган.

«4 март куни соат 11:22 да Олмаотада зилзила содир бўлди. Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмологик кузатишлар ва тадқиқотлар миллий илмий марказининг сейсмик станциялар тармоғи зилзила ўчоғи ҳақидаги маълумотларни қайта ишламоқда, унинг интенсивлиги аниқланмоқда», дейилади Олмаота шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила Қирғизистонда содир бўлган. Унинг магнитудаси М=4,9 бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг