Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқда марихуана қовураётганлар ушланди

Олмалиқда марихуана қовураётганлар ушланди

2020 йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 34 ёшли Х.А. ва 25 ёшли Б.У. «Заря» уюшмаси 3-кўчасида жойлашган Б.У.,га тегишли дала-ҳовлида 675 г «марихуана» гиёҳвандлик воситасини қозонда қовураётганликлари аниқланган. Бундан ташқари, қозон олдидан 1 кг 251 г «марихуана» гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (Гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.У. ва Х.А.,лар гумон қилинувчи тариқасида жалб этилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг