Олимпиада чемпиони кутилмаганда 33 ёшида вафот этди
Aмерикалик спортчи, олимпиада чемпиони Тори Боуи 33 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Icon Management спорт агентлиги ижтимоий тармоқлар орқали хабар берилган.
Aмерикалик аёлнинг ўлими сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Спортчи 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида муваффақият қозонган. У жамоадошлари билан биргаликда 4х100 метрлик эстафетада ғолиб чиқди.
Худди шу Олимпиадада у кумуш ва бронза медалларини ҳам қўлга киритди.
Бундан ташқари, Тори икки карра жаҳон чемпиони шунингдек, бир марта бронза медали совриндори саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter