Олимлар яқинлашиб келаётган улкан фалокатнинг белгисини айтдилар
Улкан музликлар билан қопланган Гренландияда ёмғир ёға бошлади, ушбу ҳодиса иқлимнинг кескин ўзгаришининг фалокатли белгиси сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Дания олимларининг кузатувларига асосланиб Phys.org маълум қилди.
«Ёғингарчилик 14 август куни денгиз сатҳидан тахминан уч минг метр баландликда юз берди. Бу ҳодиса фақат нолдан бироз паст ва баланд ҳароратларда содир бўлиши мумкин», — дейди Дания метеорология институти ходими Мартин Стендел.
Икки минг йилдан кўпроқ вақт мобайнида атиги тўққиз марта шундай иссиқлик ҳодисалари қайд этилган, уларнинг учтаси сўнгги ўн йил ичида содир бўлган. Бироқ, 2012 ва 2019 йилларда, ҳаво ҳарорати кўтарилганда, бу жойларда ёмғир ёғмаган, дея таъкидлаган мутахассислар.
«Олдин олти марта юз берган глобал исиш натижасида ёмғир ёққанми ёки йўқлигини аниқ айта олмаймиз, лекин бундай ҳодиса эҳтимолдан йироқ», — дейди Стендел.
Бу йил ёзда ҳарорат Гренландияда 20 даража рекордгача исиган. Иссиқ тўлқин муз қатламининг эришини янада тезлаштирган. Бу олимларни хавотирга солмоқда, чунки Арктикадаги ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичдан кўра тезроқ кўтарилмоқда.
Оролни қоплаган муз қатлами Франциядан уч баравар катта. Музликларда эриш натижасида жаҳон океанининг сатҳини етти метрга кўтариш учун етарли сув миқдори бор, дейилади мақолада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter