Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар: шамоллаганда сут ичиш хавфли

Олимлар: шамоллаганда сут ичиш хавфли

Фото: «Vesti.ru»

Британиялик олимлар шамоллаш хасталикларини қайноқ сут билан, айниқса, асал қўшилгани билан енгиш мумкинлиги ҳақидаги гаплар шунчаки чўпчак деган тўхтамга келишди. Тадқиқот тафсилотлари «Laryngoscope» илмий журналида чиқди.

Аниқланишича, халқ табобати воситалари беморда аллергия, бўғилиш ва йўтални фақат кучайтиришга хизмат қиларкан. Одатда сўлакдаги мавжуд антибактериал ферментлар микробларни ўлдириб, инсонни шамоллашдан асрайди. Бироқ касалликка чалинганда организм уларни кўп ишлаб чиқаришни бошлайди, бу кучли йўтал, аллергия ва овознинг бўғилишига олиб келади.

Сутнинг хавфли жиҳати шундаки, у сўлак ажралишини янада кўпайтиради. Тадқиқот давомида олимлар сут истеъмол қилганларда шамоллаш узоқроқ вақт давом этишини аниқлашди. Шунинг учун ҳам шамоллашга йўлиққанлар ё кунлик сут истеъмоли меъёрини камайтиришлари ёки ундан бутунлай воз кечишлари зарурлиги тавсия қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг