Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар ўтган йилги иссиқлик тўлқини кейинги беш йил учун одатий ҳолга айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар

Олимлар ўтган йилги иссиқлик тўлқини кейинги беш йил учун одатий ҳолга айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар

Фото: Погода.mail.ru

Женевада эълон қилинган Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) маълумотларига кўра, 2025 ва 2029 йиллар ўртасидаги глобал ҳарорат рекорд даражада сақланиб қолиш эҳтимоли юқори. Келгуси беш ёзнинг камида биттаси 2024 йилдагидан ҳам иссиқроқ бўлиши 70 фоиз эҳтимоли бор. 

Башорот Британиянинг MetOffice об-ҳаво хизмати ҳисоб-китобларига асосланади ва турли илмий институтларнинг маълумотларини ҳисобга олади. Ушбу ҳисоб–китобларга кўра, яқин йилларда Ер юзасининг ўртача ҳарорати саноатдан олдинги даврга (1850-1900) нисбатан 1,2-1,9 даражага юқори бўлади.

Ҳароратнинг бундай кўтарилиши глобал исишни икки даражадан анча паст ушлаб туриш ва иложи бўлса, уни 1,5 даражагача чеклашга қаратилган Париж иқлим келишувига риоя қилиш имкониятига шубҳа туғдиради.

"Даражанинг ҳар бир қўшимча улуши янада зарарли иссиқлик тўлқинлари, кучли ёғингарчилик ва қурғоқчиликни англатади", дейилади WMO ҳисоботида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг