Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавируснинг заиф нуқтасини топишди

Олимлар коронавируснинг заиф нуқтасини топишди

Фото: «Virus19.ru»

SARS-CoV-1, SARS-CoV-2 ва MERS-CoV гуруҳидаги коронавирусларнинг битта умумий заиф нуқтаси бор. Бу самарали дори воситаларини яратишга умид бағишлайди. Жоржия штати университети биотиббий фанлар институти олимларининг бу борадаги тадқиқотлари ва хулосалари «Science» журналида чоп этилди.

Вирусга қарши анъанавий дори воситаларининг муаммоси шундан иборатки, улар мутацияга учраб, дориларга чидамлиликни ишлаб чиқарадиган вирус ферментларига таъсир ўтказади. Шу боис вирусни кўпайтиришга масъул бўлган оқсилларга таъсир ўтказиш самаралироқ.

Олимлар юқорида санаб ўтилган вируслар билан ўзаро алоқага киришадиган зарарланган ҳужайралар томонидан ишлаб чиқариладиган 300 дан ортиқ оқсилни аниқлашди. Бунда одам организмидаги вирусли зарралар миқдорига камроқ таъсир кўрсатади — тахминан 20 та.

Улар орасида Tom70 рецепторли оқсил бўлиб, у оқсилли молекулаларнинг цитозолдан митохондрияга ўтишида ҳамда оқсилларнинг митохондриал сигналларини фаоллаштиришда иштирок этади. Шу тариқа, Tom70 коронавирусларга ёрдам беради, бироқ Orf9b коронавирус гени билан ўзаро алоқага киришганда ушбу фермент кенг миқёсда таъсир ўтказувчи вирусга қарши препаратлар учун дори мўлжали сифатида ишлатилиши мумкин, дея таъкидлайди тадқиқотчилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг