Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар: илк вакциналар коронавирус тарқалишини тўхтатиб қололмайди

Олимлар: илк вакциналар коронавирус тарқалишини тўхтатиб қололмайди

Фото: «Rostec.ru»

«Bloomberg» сўровномасида қатнашган олимларнинг фикрича, бозорларда пайдо бўладиган коронавирусга қарши илк вакцинлар COVID-19 тарқалишини тўхтатиб қололмайди.

Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, вакцина ишлаб чиқаришда ишлатилаётган технологиялар илгари одамларда умуман қўлланилмаган ва уларнинг самарадорлиги исботланмаган.

Лондон Империал коллежи профессори Робин Шэттокнинг сўзларига кўра, ҳукумат ва олимлар пандемияга қарши кураш учун тезроқ вакцина ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётгани инобатга олинса, илк вакциналарнинг таъсири чекланган бўлади. Шунда вакцина хусусиятлари орасида энг муҳими нима деган саволга юзага чиқади: «Юқтиришдан ҳимоялашми? Ёки касалликдан ҳимоялашми? Ёки оғир аломатлардан ҳимоялашми? Касалликнинг оғир аломатларидан ҳимоя қиладиган вакцина энг фойдалиси бўлиши мумкин»,— дейди профессор Шэтток.

«Вакциналар касалликдан ҳимоя қилиши зарур, юқтиришдан ҳимоя қилиши шарт эмас», — деб ҳисоблайди Американинг «Scripps Research» фармкомпанияси иммунологи.

Агентликнинг таъкидлашича, ҳатто, тайёр бўлган ва анчадан бери ишлатилаётган вакциналар ҳам одамнинг юқумли касалликка чалинмаслигига 100 фоиз кафолат бермайди. Масалан, қизамиққа қарши эмланганларнинг 3 фоизи барибир у билан касалланиши ва бошқаларга ҳам юқтириши мумкин.

«Менимча, эмланган одамлар: «Энди нормал ҳаётга қайтишим мумкин, ҳаммаси жойида бўлади», деб ўйлайди, — деди Сент-Луисдаги Вашингтон университети ректор ўринбосари, дори препаратлари ишлаб чиқариш бўйича эксперт Майкл Кинч. — Барибир касаллик ташувчиси бўлиб қолиши мумкинлигини ҳамма ҳам англаб етавермайди».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг