Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди

Бугун Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келган Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Олимжон Исаев 1972 йили Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган.
Наманган шаҳридаги «Ифода агро кимё ҳимоя» корхонаси директори, вилоят фермерлар кенгаши раиси, «Мехмаш» МЧЖ кузатув кенгаши раиси вазифаларида ишлаган. 2018 йил май ойидан бери «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти бошқарувига раислик қилиб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter