Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олиб қочилган автомашина «металлолом»дан топилди

Олиб қочилган автомашина «металлолом»дан топилди

2023 йил 30 март кунидан 31 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс 69 ёшли С.С.га тегишли бўлган «ВАЗ-2101» русумли автомашинани олиб қочиб кетган.

Ушбу автомашина Юқоричирчиқ тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи 27 ёшли Т.Б.нинг бошқарувида бўлган. Транспорт воситаси Т.Бнинг уйи эшиги олдидан ўғирланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур жиноятни 20 ёшли Р.М. содир этганлиги, у давлат рақам белгиларини ечиб, Юқоричирчиқ тумани Фаровон маҳалласида жойлашган хонадонига олиб бориб 2.000.000 сўм пул эвазига металлолом сифатида сотиб юборганлиги аниқланган. Мазкур хонадон кўздан кечирилганида, жабрланувчига тегишли автомашина қисмларга бўлинган холатда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Жиноят иши доирасида гумонланувчининг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, мазкур жиноятга бошқа алоқадор бўлган шахсларни аниқлашга қаратилган чора тадбирлар ўтқазилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг