Октябр охирида об-ҳаво қандай ўзгариши маълум қилинди

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, октябр сўнггида Ўзбекистон жанубдан иссиқ ҳаво тўлқинлари сериясини қабул қилади.
29-30 октябрь кунлари республика бўйлаб юқори ҳарорат кузатилиши маълум қилинмоқда.
Шимолда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 28 октябрда 20-25° илиқ, 29 октябрда 22-27° илиқ, 30 октябрда 17-22° илиқ бўлади.
29 октябрь куни республиканинг дерли барча вилоятларида +27 даражагача, жанубда қарийб +30 даражагача иссиқ ҳарорат кутилади.
Водий ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-29 октябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ, 30 октябрда кечаси 9-14° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter