Оҳангаронда чиқинди газидан электр олинади
Оҳангарондаги чиқинди полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергиясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 февралдаги 92-сон қарорида гап боради.
Қайд этилишича, умумий қиймати 55 млн доллар бўлган мазкур лойиҳа 2023-2026 йилларда амалга оширилади ва бу орқали 16 МВт кучланишдаги электр энергияси ишлаб чиқариш режа қилинмоқда.
Шунингдек, 2021-2024 йилларда Республика бўйича қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқаришни ташкил этиш (Тошкент шаҳридан ташқари) лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банкининг 60 млн доллар кредити эвазига 300 та техника ва 26 та махсус техника харид қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter