Ўғри очиқ қолдирилган машинани тунаб кетди

2021 йил 25 январь куни Наманган шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра шу куни соат 12:30 дан соат 13:30 гача бўлган вақт оралиғида ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинаси Наманган шаҳрида жойлашган жоме масжиди олдига орқа чап томон эшигини очиқ қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина бардачогида бўлган нархи 700.000 сўмлик телефон аппаратини ва нархи 500.000 сўмлик 2 дона овоз кучайтиргичларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 25 январь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter