Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғли амалдорлар билан овқатлангани учун Япония Бош вазири кечирим сўради

Ўғли амалдорлар билан овқатлангани учун Япония Бош вазири кечирим сўради

Фото: «David Mareuil/Pool Photo via AP»

Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга ўғли Сэйго Суганинг Ички ишлар ва алоқа вазирлиги расмийлари билан кечки овқатда иштирок этгани учун парламентдаги дебат чоғида узр сўради. Бу ҳақда 22 февраль куни ТAСС хабар бермоқда.

«Мен расмийлар томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига олиб келган ҳаракатларда ўғлимнинг иштироки учун узр сўрайман», — деди у.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, у ўғли билан «Tohokushinsha Film» продюсерлик компаниясидаги ишини ҳеч қачон муҳокама қилмаган.

ОAВ маълумотларига кўра, Сэйго Суга ва унинг ҳамкасблари 2020 йилда муассасанинг 11 тача вакили билан кечки овқатни тановул қилган ва уларнинг таоми учун пул тўлаган. Эслатиб ўтамиз, Японияда амалдорларнинг манфаатдор шахслар томонидан берилган совғаларни олиши тақиқланади.

Ички ишлар ва алоқа вазирлиги эса «Tohokushinsha Film» сингари продюсерлик компаниялари фаолияти учун талаб этиладиган эфирга узатиш лицензияларини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг