Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғил елкасида бамбук саватдаги она

Ўғил елкасида бамбук саватдаги она

Интернетда икки ўғил кекса онани касалхонага олиб бораётгани ҳақидаги қисқагина видео кўпчиликни таъсирлантирди.

Узоқ вақт бошқа шаҳарда ишлаш учун кетган Чонгқинг (Чунцина, Хитой)лик ака-ука Чен ва Ли яқинда 89 ёшли онасига ғамхўрлик қилиш мақсадида ватанларига қайтишди. Ва онасини қандай қилиб касалхонага олиб бориш учун бош қотиришди. Гап шундаки, кекса кампирнинг таянч ҳаракатлари аъзолари оғриқ бераётгани сабаб аравачага ўтириш қийинчилик туғдирди. Ўғиллар йўлини топишди – катта бамбук саватни олиб, онасини навбати билан елкалаб, касалхонага етказишди. Ғалати саёҳат тахминан 20 дақиқа давом этди ва хавфсиз якунланди.

Кўпчилик ака-укаларни мақташди, аммо Чен ва Ли ҳеч қандай ҳайратланарли иш қилишмаганини, фарзандлик бурчини бажаришганини айтишди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг