Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Обрўли институт ўқитувчиси пасткаш ишга қўл урди

Обрўли институт ўқитувчиси пасткаш ишга қўл урди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 2 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га фуқаро 21 ёшли Ситора А. ариза билан мурожаат қилади.

У ўз мурожаатида обрўли институтлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи таниши 27 ёшли В. Ф. унга тегишли сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиб юбормаслиги эвазига ундан 400 АҚШ доллари пулларни талаб қилаётганлигини билдирган.

Ситора А.нинг ушбу аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, шу куни соат 13:00 да В. Ф. Самарқанд шаҳри Қўшҳовуз маҳалласи ҳудудида 400 АҚШ доллари пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В. Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг