Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: байрам куни Ўзбекистонда қор ёғади

Об-ҳаво маълумоти: байрам куни Ўзбекистонда қор ёғади

Тошкентда қор

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 14 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси -2 ... 0 даража, кундузи +4 ... +6 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Кечаси -8 ... -3 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши кутилади. Кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қаршида кечаси -1 ... +4 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Термизда эса кечаси 0 ... +5, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси -8 ... -3 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг